Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /var/www/baljuvontj/data/www/baljuvon.tj/engine/modules/show.full.php on line 343 DataLife Engine > Версия для печати > ЯҲУДИЙЛАР ВА НАСРОНИЙЛАР ИТП ТЭТНИНГ ҚИЙШИҚ КӮЗГУСИДА
Главная > Хабар > ЯҲУДИЙЛАР ВА НАСРОНИЙЛАР ИТП ТЭТНИНГ ҚИЙШИҚ КӮЗГУСИДА

ЯҲУДИЙЛАР ВА НАСРОНИЙЛАР ИТП ТЭТНИНГ ҚИЙШИҚ КӮЗГУСИДА


11-10-2018, 20:12. Разместил: admin

Экспертларимизнинг фикрича, 90-йиллар бошида наҳзатчилар томонидан ғайридинларнинг очиқчасига таъқиб қилиниши уларнинг Тожикистондан қочиб кетишларига сабаб бӯлган. 

ДУШАНБЕ, 21.09.2018. / «Ховар» ТМАА/. 2015 йили Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолияти Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан экстремист-террорчи ташкилот сифатида тӯхтатилган эди. (Тожикистон Олий суди томонидан чиқарилган қарорнинг тӯлиқ матни “Ховар” ТМАА сайтининг “Хавфсизлик” бӯлимида жойлаштирилган). ИТП ТЭТга нисбатан бундай қарорнинг қабул қилинишига анчагина сабаблар бор. Бу ҳақда даврий матбуотда кӯп ёзишди. Экспертимиз Қамар  НУРУЛҲАҚОВнинг мулоҳазалари ҳам шу мавзуга доир. 

Ушбу сатрлар муаллифи ҳам бу масала ҳақида бир неча мақола ёзган. Тожикистон Республикаси Олий суди томонидан мазкур партия фаолиятининг тӯхтатилишига асос бӯлган барча жиддий сабабларни бир мақолада келтириш имконсизлиги туфайли биз фақат ӯша сабаблардан бири ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз. Токи ИТП ТЭТнинг Европа мамлакатлари ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қӯмитасидаги ҳимоячилари (улар Тожикистон Республикасини инсонларнинг ҳуқуқ ва диний эркинликларини чеклашда айблайдилар) воқеанинг аслидан хабардор бӯлсинлар.

Тожикистон Республикаси, њаќиќатдан ҳам, дунёвий давлат бӯлиб, унинг қонунчилигида барча миллатлар ва турли дин вакилларининг тенгҳуқуқлилиги кафолатланган. Тожикистон Республикаси Конституциясининг 8-моддасида шундай дейилади: “Бирон партия, ижтимоий ва диний бирлашма, ҳаракат ёки гуруҳ давлат мафкураси сифатида эътироф қилинмайди... Диний ташкилотлар давлатдан алоҳида бӯлиб, давлат ишларига аралаша олмайди. Ирқчилик, миллатчилик, хусумат, ижтимоий ва мазҳабий адоватни тарғиб қилувчи жамият бирлашмалари ва сиёсий партияларни тузиш ва уларнинг фаолияти ман этилади”.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Конституциясида келтирилади: “Ҳамма қонун ва суд олдида баравардир. Давлат ҳар бир кишига миллати, ирқи, жинси, тили, диний эътиқоди, сиёсий мавќеи, ижтимоий ҳолати, маълумоти, мол-мулкидан қатъий назар, ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатини беради” (17-модда), “Ҳар бир киши динга нисбатан ӯз муносабатини мустақил равишда белгилаш, алоҳида ва ёки бошқалар билан биргаликда бирон динга эргашиш ва ёки эргашмаслик, диний маросимларда қатнашишга ҳақлидир” (26-модда). 

Ана шу ҳуқуқий кафолатлар борлиги учун ҳам бугун Тожикистон Республикасида турли дин вакиллари эркин сиёсий фазода яшаб, ишламоқдалар. Уларнинг ӯртасида ҳеч қандай диний, этник, миллий ва бошқа низолар мавжуд эмас. Барча дин вакиллари хурсандчилик онлари бӯладими ёки қайғули ҳолатлардами, бир-бирларининг маърака ва маросимларида иштирок этадилар, бир-бировларини қӯллаб-қувватлайдилар ҳамда беғараз ёрдамларини дариғ тутмайдилар ва ҳоказо.

Бироқ, ИТП ТЭТнинг Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукуматига алоқадор бӯлган сиёсий ғаразлари дунёвий Тожикистон давлатининг ушбу ютуқларини кӯролмасди. ИТП ТЭТ ХХ асрнинг 90-йилларидаёқ Эрон Ислом Республикаси Ҳукуматининг моддий, ҳарбий-сиёсий ва идеологик қувватлови билан Тожикистонда эронча “исломий инқилоб”ни йӯлга қӯйганди. Унинг даҳшатли оқибатлари дунё аҳлига маълум. Лекин ИТП ТЭТ ӯзининг олдинги экстремистик-террористик амалларига пушаймон бӯлмади. ИТП ТЭТ 1997 йилнинг 27 июнида миллий келишув ва тинчлик битими имзолангандан кейин ҳам Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати кӯмаги билан ӯзининг экстремистик-террористик фаолиятини давом эттириб, келгусида навбатдаги “исломий инқилоб”ни амалга ошириш учун ижтимоий замина тайёрлаш мақсадида, Тожикистонда шиапарастлик ва “исломий инқилоб” ғояларини тарғиб қилди. Шу тариқа Тожикистон Республикасининг динга доир қонунчилигини бузди.

Ниҳоят, ИТП ТЭТ Тожикистон Республикаси Ҳукумати мазкур партияга ишониб, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири ӯринбосарлигига тайинлаган Ҳожиҳалим Назарзода қӯли билан 2015 йилнинг сентябр ойида давлат тӯнтарувини амалга оширишга уринди. ИТП ТЭТ бу қилмиши билан тожикларнинг тинчлик битими протоколида кӯрсатилган талаб ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини очиқчасига бузди. Зеро, ушбу битим ЕХҲТнинг ҳимояси ва назорати остида имзоланган.

Шу ӯринда мисол тариқасида ИТП ТЭТнинг 1997 йилда эришилган миллий ярашувдан кейинги экстремистик тарғибот йӯлидаги фаолиятларидан бирини кӯриб чиқамиз. Шунда ушбу партиянинг халқаро ҳуқуққоидаларига зид асил башараси ва фаолияти ошкор бӯлади.

Эслатиш лозимки, Тожикистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида “Ижтимоий, этник, миллий ва диний нафрат ва хусуматни қӯзғатувчи тарғибот-ташвиқот ман этилади”, дейилган. Бу халқаро ҳуқуқ меъёрлари, жумладан, БМТнинг 1945 йил 26 июнда қабул қилинган дастурининг 55-моддасига тӯлиқ мувофиқдир. Бинобарин, Тожикистон Республикаси Жиноят кодексида (189-модда) миллий, этник, маҳаллийчилик, диний адоватни қӯзғаганлик ва шунга ӯхшаш жиноят унсурлари учун жиноий жавобгарлик 5-12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан белгиланган. Бироқ, ХХ асрнинг 90-йилларидаёқ Эрон Ислом Республикаси исломий Ҳукуматининг геосиёсий режалари ижрочиси сифатида “Америка йӯқ бӯлсин”, “Сионизм йӯқ бӯлсин” каби шиорлар билан майдонларга чиққан ИТП ТЭТ яҳудий ва насроний халқларга нисбатан этник, диний ва миллий нафратини сиёсий шиорлар билан чеклабгина қолмай, яҳудий ва насронийларга нисбатан нафрат ва адоватни тарғиб қилувчи китобларни нашр эттира бошлади. Бу билан Тожикистоннинг мусулмон халқида ғайридинларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотиб, уларга қарши жиҳодни ислом нуқтаи назаридан асослаб бермоқчи бӯлганди.

Мисол учун, Тожикистон Ислом тикланиш партиясининг Маданий қӯмитаси нашр қилган “Нега Исломдан юз ӯгирдинг?” китоби бошдан-оёқ яҳудийлар ва насронийларни таҳқирлашдан иборат эди. Бу китоб Имом Ҳумайний таълимоти ва бугун Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати бошқа мамлакатларга ҳам ёйиш истагида бӯлган “исломий инқилоб” ғоялари билан суғорилган. Китобнинг биринчи бӯлими “Яҳуд моҳияти” деб номланган бӯлиб, унинг дастлабки қисмини “Манфур миллат” ташкил этади. Жумладан, ушбу қисмда шундай келтирилади: “Дунёда яҳуд миллати каби манфур ва жанжалкаш миллат топилмайди. Бу миллатнинг ӯжарлиги ва уришқоқлиги тарихда мислсиздир. Ҳазрат Мусо (а.) билан қай йӯсинда гаплашганлари, пайғамбарни койиганлари ва унинг олдига қӯйган талаблари, бу улуғ Пайғамбарнинг ушбу ярамас қавмни уйғотиш учун қилган саъй-ҳаракатлари ва ӯшанда ҳазрат Мусо (а.)нинг бошига улар туфайли тушган оғир мусибатлар бу миллатнинг манфур эканлигидан бир намунадир& (1:32).

Сӯнг матннинг давомида яҳудийлар умумбашар тарихини қораловчи сифатида таърифланади: “Бу миллатнинг Худони кӯриш истаги, бузоқпарастликка юз буриш, ӯз жонига қасд қилиш ва бошқа нафратланарли қилмишлари ҳазрат Мусо (а.) замонида башар тарихига қора доғ бӯлиб тушган” (1:32). Бир вақтнинг ӯзида китобда бирон аниқ далилсиз яҳудийлар нафақат минтақавий ва мазҳабий урушларни, ҳаттоки биринчи ва иккинчи жаҳон урушларини  келтириб чиқаришда ва Эрондаги баҳоийлик каби янги динларни ташкил қилишда айбланадилар: “Минтақавий ва мазҳабий урушларнинг кӯпчилиги, ҳаттоки биринчи ва иккинчи жаҳон урушлари яҳудий инвестор ва миллионерларнинг қӯли билан юзага келган. Бугунги кунимизда ташкил қилинган баҳоийлик ва қодиёнийлик каби янги динлар бу ифлос сионистлар қӯли билан ёйилади ва тарғиб қилинади” (1:32). Кӯриб турибмизки, наҳзатчи муаллиф мазкур сатрларни ёзиш чоғида ҳатто иккинчи жаҳон уруши фашистлар Германияси томонидан бошлангани, бу урушда асосан яҳудийлар қатлиом қилингани ҳақидаги тарихий далилни ҳам инобатга олмаган. Зеро, ИТП ТЭТ учун ғаразли манфаатлар ҳар қандай тарихий ҳақиқатдан юқори туради.

ИТП ТЭТнинг яҳудийларга нисбатан барча бузғунчи идеялари аслида Имом Ҳумайний ва Эрон Ислом Республикасининг исломий Ҳукумати бошлиқларига тегишли фикрларнинг такроридир. Бу, ИТП ТЭТ мусулмонларда яҳудийлар ва насронийларга нисбатан нафрат ҳиссини уйғотиш орқали Тожикистонда Эрон Ислом Республикасининг геосиёсий режаларини амалга ошириб, тожикистонликлар онгига “исломий инқилоб” ғояларини сингдиришни истаганидан далолат беради. Имом Ҳумайний ӯзининг “Исломий ҳукумат” китобида шундай деган эди: бугунги дунё икки қутблидир: унинг бир қутбида мусулмонлар йиғилган, бироқ бошқа қутбда империалист, мустабид ва золим ҳукуматдорлар, муртадлар, яҳудийлар, насронийлар ва материалистлар сиймосидаги ислом душманлари исломий ҳақиқатларни бузиш ва мусулмон халқларни алдаш мақсадида, бирлашганлар (2:29). Кӯриб турибмизки, ИТП ТЭТ ҳамда Имом Ҳумайний ва Эрон Ислом Республикасининг Исломий Ҳукумати бошлиқлари фикри ӯртасида  бирон жиддий фарқ кӯзга ташланмайди.

Мазкур китобнинг иккинчи бӯлимида Худони таниш, тавҳид ва таслис, пайғамбарлар, жумладан, ҳазрат Масиҳ ва Инжил масалаларида ислом ва масиҳийлик нуқтаи назари таққосланади. Насронийлик динининг ушбу масалаларга доир таълимоти ислом нуқтаи назаридан танқид ва рад қилинади. Мисол учун, Инжилнинг Худога доир таълимоти ақлсизлик ӯлароқ баҳоланган. Насроний Худо гӯёки қилган ишидан пушаймон, инсонга ӯхшаш, кӯзга кӯринувчи ва ожиз бир худо эмиш (1:42-43).

Маълумки, насронийлик дини монотеистик динлардан бири бӯлиб, Инжил таълимотига кӯра, моҳият, ҳукумат, адолат, неъмат ва ӯзининг ҳақиқатида аввалсиз, охирсиз ва ӯзгармас руҳдир. Ягона Худо уч кӯринишда намоён бӯлади. У ягона Худогагина тааллуқли сифатларга эгадир. Бироқ, ИТП ТЭТ насронийлик таълимотидаги Худонинг ягоналигини рад қилиб, масиҳийларни ширк (кӯпхудолик)да гуноҳкор қиладилар. Наҳзатчиларнинг айтишича, “масиҳийлар ҳазрат Маси


Вернуться назад