Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /var/www/baljuvontj/data/www/baljuvon.tj/engine/modules/show.full.php on line 343
Главная > Хабар > Т А В Б А
Т А В Б А1-12-2018, 13:07. Разместил: admin |
ё худ биродаркушлик урушининг 150 000 нафар қурбонлари хотираси хақидаги розлар
1993 йилнинг бошларида мени Теҳронга таклиф қилишди. Ҳукумат қароргоҳларидан бирида оппозиция вакиллари билан тӯпландик. Бир мажлисда узоқ баҳсу мунозаралардан сӯнг, фаолиятнинг йӯналиши ва вазифалари аниқлаб олинди. Менга Москвада таҳсил олганим ҳамда Россиянинг журналист ва сиёсатчилари орасида дӯстларим борлиги сабаб (ӯша пайтда МГУдаги курсдошларим Россия Президентининг аппаратида ишларди) Москвада фаолият юритиш таклиф қилинди. Тахминан 1992 йилнинг август ойи, машҳур чеҳраларни таниганим ва майдондошларнинг режаларини англаб етганимдан кейин, мен ӯша пайтдаги оппозициядан ажралган эдим. Ҳатто Ҳожи Акбар Тӯражонзода билан «қора рӯйхат»га кирганлигим ва агар улар ғалаба қозонса, мени қатл этишларидан хабардор эдим. Киллерлар ҳам «фас»га тайёр эдилар… Теҳрондаги мажлисга қайтамиз. Сӯз навбати менга етганда, шундай дедим: - Мен барча гуноҳларингизни бирма-бир айтаман, агар бӯйинга олиб, тавба қилсангиз, мен сизлар билан. Шодмон Юсуф ва Тоҳир Абдужаббордан бошладим. Тинчгина тинглашди ва гоҳ-гоҳида «тӯғри, тӯғри», дейишарди. Тӯражонзода ҳам, гарчи танқидларим ёқмаётганлигини ҳис этиб турсам-да, (агар Ҳазратнинг жаҳли чиқса, юзи қизарарди) жиддий жавоб қайтармади. Навбат Муҳаммадшариф Ҳимматзодага келди. Хатоларини санай бошлагандим, «портлади»: - Додожон, мен сени яхши биламан. Сенинг «Чароғи рӯз» газетанг яҳудийларники. Сен ҳам яҳудийларга хизмат қиласан! - Сизнинг даражангиз шунчалик. Шунинг учун ҳам, оппозиция синди. Кӯргансизликдан карамелни чойга ботириб ейдиганлар ҳукуматни олди ва барчасини расво қилди! – дея жавоб бердим. Тортишиш чӯзилиб кетди. Бошқалар орага тушиб, вазиятни тинчлантирди. Мажлис тавба билан якун топди. Барчамиз ӯтган ишга саловат айтиб, ишни нолдан бошлашга келишиб олдик. Пок қалб билан, самимият билан, барчаси билан… Москвага келдим. Тинчлик битимигача на кун дердим ва на тун. Ҳар куним журналистлар, таҳлилчилар, сиёсатчилар, элчихоналар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари вакиллари билан мулоқот қилиш билан ӯтарди. Душанбе шаҳрининг собиқ раиси Мақсуд Икромов (дӯстларидан бири Россия ҳукуматида вазир эди) ва Сӯз эркинлигини ҳимоя қилиш фонди президенти Алексий Симонов ёрдамида «Чароғи рӯз» газетасининг нашр этилиши йӯлга қӯйилди. У тожик, рус ва инглиз тилларида чиқа бошлади. Газетанинг биринчи ҳомийси Американинг NED фонди бӯлди, унинг вакиллари мени ӯзлари топганди. Минлаб суҳбату шарҳлар газета, радио ва телевидениеларда чиқди. Америка конгрессидан ЕХҲТгача, Европа вазирликларидан Араб мамлакатларигача – халқаро анжуману конференцияларда нутқ сӯзлашлар… «Вести» дастурларида ва «Время»нинг прайм-тайм саотларида (ҳозир меннинг тасаввуримдан ташқарида) «Чароғи рӯз» газетасининг янги сони нашр этилгани ҳақида хабар бериларди. Бир неча мухбирларимиз Американинг Ҳиллменн-Ҳаммет мукофотини қӯлга киритишди. Ӯзимни мақташ учун эмас, бироқ ҳақиқатни айтиш лозим: нафақат, оппозиция раҳбарлари, балки ҳукумат ҳам мухолифлар Д.А. бош муҳаррир бӯлган ахборот урушида ғалаба қозонганини эътироф этди. Мажлисларда Сайид Абдуллоҳ Нурий тилидан қуйидаги сӯзлар жарангларди: «Додо - 1 рақамли мужоҳид!» Очиқ айтаман, чорак аср, хусусан, «Ватандор» ташкил этилгандан кейин, қӯлимдан миллионлаб (!!!) доллар ӯтган. Бироқ мен бирор марта ӯзим учун машина ёки уй сотиб олмаганман. Дунёнинг бирор бурчагида. Неча марта аэропортларда қӯлга олишди, суиқасдлар ташкил этишди, қамоққа тушдим, юз марталаб турар жойимни алмаштирди. Бегоналарнинг уйида ижара туриш, вокзалу аэропортларда қолиш жонимга теккан. Бугун бир нечта маҳлуқ, ножинс, малъун сотилгансан, дея таъна қилади, мен нима иш қилганлигим ҳақида ҳисобот сӯрайди. Биринчи марта Душанбеда бор бойликларимни «КамАЗ» машинасида очиқ-ойдин ӯғирлаб кетишган. Ҳозир ӯша ӯйим ва ҳовлимда бошқалар яшамоқда. Иккинчи марта Москвада, Францияда олти ой туриб, қайтганимда, ӯғирилар ижарага олган уйимни «уриб» кетишибди. На бир сурат, на бир китоб, на «Чароғи рӯз» архиви, тарихий бӯлган диску кассеталар қолмаган, ҳаммасини ӯғирлаб кетишган. Бу мен учун оғир зарба бӯлди. Бугун ушбу расмни кӯриб, юрагим сиқилди. Бу жангариларнинг кӯпчилиги дӯстларим ёки мухлисларим эди. Кимдир ӯлдирилди. Ким уларнинг қабрига гул экади? Кимдир қамоқхона панжаралари ортида озодлик орзусида яшаяпти. Уларнинг болаларни қаерларда сарсону саргардонлар? Мумкин кӯпчилик, ҳатто номларини унутишган ёки умуман билмайди! Уларни ким ёдга олади? Бугун майдон ҳашоротга тӯлган. Улар одамлар тарихни унутишини истайди. Ушбу бетаҳорату беномозлар, ӯтмиши йӯқ хотирасизлар, ӯрмиши фақат ейишу бод чиқариш бӯлган галстукдорларнинг қуллари Ватан қари, Озодлик қадри ва Курашиш қадрини қаердан ҳам билишади? Расмга, ундаги чеҳраларга қаранг. Уларни заводу магазин, мансабу курси, бозору ширкатга сотдилар. бугун яна янги содда ёшларни майдонга чорлайди. У-бу нарса бериш учун Европага таклиф қилишади. Биз ҳукуматни олсак, вазиру элчи бӯласиз. Бизнинг «катта проектларимиз» бор. Келинг, бизга қӯшилинг, сизга қочқин мақомини олиб берамиз. Ишонманг. Хиёнаткорга бир марта ишонишлик буюкликдир, балким. Лекин иккинчи марта ишонишлик, шубҳасиз, аблаҳликдир. Агар юз марта тавба қилса, ишонманг. Агар юз марта қасам ичса, ишонманг. Агар минг марта баёнот нашр этса, ишонманг. Агар юз марта аҳд боғласа, ишонманг. Барча сӯзлари - ёлғон. Барча сӯзлари – такрор. Менинг такрорим. Бошқаларнинг такрори. Улар - бӯш кӯза. Бошқалар қуйган наса томчилайди. Уларнинг номози ёлғон. Уларнинг мусулмончилиги ёлғон. Уларнинг одамгарчилиги ёлғон. Йигирма беш йил ҳукумат мен ҳақимда гапирди, ёзди. Бироқ мен ҳозир мухолифлар тилидан эшитаётган дашном ва ҳақоратларни бирор ҳукумат одами ӯзига раво кӯрмаган. Бу ёшларнинг чеҳрасига боқинг, сӯзларини тингланг. Таржимаи ҳолини варақланг. Сичқон булардан устун. Тулки булардан инсофли. Товуқ булардан шарафли. Наҳзат Нурийники эди. Паймон - Кабирийники. Наҳзат, Кабирий тагига сув қӯйгандан сӯнг ҳам, тузни биладиган ва одамшуносларга эга. Кабирийнинг топилмалари нима? Булар Нурийнинг эски калишича бӯлолмайди. Бу маҳлуқларнинг бирортасининг кӯзида нур йӯқ. Улар билан бир сафда бӯлиш, бир дастурхон атрофида ӯтиришга нари турсин, бирортаси билан ӯтиришлик ҳам ёқимли эмас. Кабирийнинг паймони лохчилардир. Чапда – лох, ӯнгда – лох, ӯртада – лох, бошқа томонда – лох. Лохов Лох Лохевич. Лох Лохзода. Лох ибн Лох! Қайси бирини бирор мамлакатнинг вазири, элчиси, президенти танийди? Қайси бири эргашишга арзигулик хислатга эга? Қайси бирини оғилидаги сигиру бузоғи ва бир нечта бадбахтлардан ташқари ким билади? Жумладан, уларнинг бир сатр, бир сӯз, бир амалини ким ҳам иқтибос келтиради?! Насиҳатчилар тӯрт томондан маслаҳат беришади. Бирлашинг. Жисплашинг. Бирлашиш яхшилиги кӯрга ҳам маълум. Бироқ ким билан? Муқаддасоти бӯлмаган киши биланми? Ӯзини Худонинг ӯринбосари дейдиган киши биланми? Қонида қатра ҳам мардлик ва жасорат бӯлмаган киши биланми? Тингловчиси йӯлда қолган сарқитлар бӯлган артист биланми? Нимага ҳаммангиз мени кӯрасиз? Хӯп, майли, мен ёмон. Нимага бирор киши бир марта ҳам «24-гуруҳ» Кабирийнинг синган кемасига чиқишни хоҳламаслигини эълон қилганлигини айтмайди? Худо ҳаққи, тан олинг, биласиз, бироқ Раҳматулло Зоировнинг Кабирий хиёнатлари ҳақидаги гапларини эшитмаслик учун ӯзингизни карликка соласиз! Муҳаммадрӯзий Искандаров қамоқдан туриб, ҳеч қачон Кабирийнинг партиясини қабул қилмасликка чақирди. Коммунистлар ҳам Лохлар Мирининг башарасидан безор. Мени ҳар доим хушёрликка чорловчи рамзлар бор. Москвада кимки менинг меҳмоним бӯлган бӯлса, деворда осиқлик бир бурда қотган нонни кӯрган. Мен агар бир мийиз топсам, қирқ киши эмас, тӯрт юз киши билан бӯлишардим. Осудаликка ӯрганиб қолмаслик, синмаслик, йӯлдан қайтмаслик учун ҳам Берлинда ушбу расмни қӯяман. Ҳар доим ёди мен билан бӯлган ӯликлару тириклар. Уйимда қанот қоқаётган фаришталар… ИСТИҒФОР. Биз гунаҳкор авлодмиз. Ё у соҳилда эдик ёки бу соҳилда. Ва ёки бахтсизлик қори томимизга ёғмайди, деб бетарафлик қилиб сукут сақлаб турдик. Биргина йӯл тавба қилиб, Худо ва Халқдан кечирим сӯраш. Ҳақиқий тавба. Ва бундан кейин диёримизда қон тӯкилмаслигига ҳаракат қилайлик. Менинг сиёсатнома, дустур ва насиҳатномам шудир. Ҳам ҳукумат ва ҳам мухолифат учун. Худоё! Аллоҳ, жалла жалолоҳу! Менга тавба қилгувчилар ва сиғинувчилар сафидан жой бергин? Озодлик ва адолат учун жон берганларнинг ёдини бир зум ҳам мендан узоқлаштирма! Уларнинг умидини бардод қилишимга йӯл қӯйма. Ӯзим ва ҳаётимга боғланиб қолмай. Менинг йӯлимда устуворлик ато эт. Майли, қӯлимдан бирор иш келмасин, лекин йӯлидан қайтди, демасин. Истамаслик Қилолмасликдан кӯра минг марта ёмонроқдир… Д.А. Вернуться назад |